Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Бойсун туманида янги газ кони очилди
29 Jul 2019
24 июль куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги "Мустақилликнинг 25 йиллиги" (М25) конида янги газ кони очилди. Ушбу объект М25 конида бурғулаш ишлари натижасида аниқланди. Газнинг ўртача кунлик оқими 300 минг кубометрни ташкил этади. Олинган табиий газнинг саноат оқими бу ернинг газга тўйинганлигидан далолат беради. Бурғулаш ва қудуқларни қуриш ишлари Марказий Осиё, Россия ва Яқин Шарқда лойиҳаларни амалга оширишда катта тажрибага эга «ERIELL» компанияси иштирокида «SURHAN GAS CHEMICAL OPERATING COMPANY» компанияси томонидан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим доирасида амалга оширилди.
/ Manba: www.kun.uz / Ko'rishlar: 851

So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech