Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
27.12.2016 11:22:00 - 27.12.2018

“Учқўрғон дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига !

“Учқўрғон дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2016 йил молия-хўжалик фаолияти якунларига бағишланган навбатдаги умумий йиғилиши 2017 йил 16 май куни соат 10:00 да Учқўрғон шаҳри, Парда Турсун кўчаси, 1-уйда жойлашган жамият мажлислар залида бўлиб ўтади.

Йиғилиш кун тартиби:

1. Жамиятнинг 2016 йил якунлари бўйича жамият кузатув кенгаши раисининг ҳисоботи.

2. Жамиятнинг 2016 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва бизнес-режасининг бажарилиши тўғрисида жамият бош директори ҳисоботи.

3. Жамиятнинг 2016 йил якунлари бўйича жамлама бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўғрисидаги бош ҳисобчи ҳисоботи.

4. Жамият тафтиш комиссияси ҳисоботи.

5. Жамиятнинг 2016 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ўтказилган ташқи аудиторлик хулосаси ва 2017 йил учун ташқи аудиторлик ташкилотини танлаш, унга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш.

6. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича олинган соф фойдаси тақсимоти ва акциядорларга тўланадиган дивиденд миқдорларини белгилаш.

7. Акциядорлик жамияти молия-хўжалик фаолиятини юритиш учун 2017 йилга мўлжалланган, кузатув кенгаши йиғилишида маъқулланган бизнес-режасини тасдиқлаш, фаолиятининг асосий йўналишлари қилиб белгилаш.

8. Жамият ижроия органи раҳбарини ишга ёллаш тўғрисидаги меҳнат шартномасини бир йил муддатга узайтириш.

9. Жамият кузатув кенгаши таркибига киритилаётган номзодларни кумулятив овоз бериш бюллетени орқали сайлаш.

10. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини таркибига киритилаётган номзодларни кумулятив овоз бериш бюллетени орқали сайлаш.

11 Жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларини рағбатлантириш.

12. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 51-моддаси 4-хатбоши, 2016 йил 25 апрелда киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга биноан тўлов муддати ўтган, ҳисобланган, тўланмаган (олинмаган) дивиденд маблағларини жамият фойдасига олиш тўғрисида.

13. Жамиятда қабул қилинган “Корпоратив бошқарув кодекси” тамойиллари талабларидан келиб чиқиб, жамиятда бир қатор ички меъёрий ҳужжатлар, яъни “Умумий йиғилиш тўғрисида”, “Кузатув кенгаши тўғрисида”, “Тафтиш комиссияси тўғрисида”, “Ички аудит тўғрисида”, “Ижроия органи тўғрисида”, “Саноқ комиссияси тўғрисида”, “Ахборотлар сиёсати тўғрисида”, “Ички назорат тўғрисида”, “Манфаатлар қарама-қаршилиги тўғрисида” ва “Дивиденд сиёсати тўғрисида”ги низомларни қабул қилиш тўғрисида.

14. Қабул қилинган қўшимча қонун ҳужжатлари, низомлар асосида жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.

Жамият акциядорлари умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат, вакиллар эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт. Акциядорларнинг рўйхатга олиш соат 8:30 дан бошланади.

Умумий йиғилишни ўтказиш учун жамият акциядорларига хабар қилиш реестри 2017 йил 4 май ҳолатига, йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар реестри ёпиладиган сана 11 май 2017 йил ҳолатига шакллантирилади.

Кузатув кенгаши.

“Учқўрғон дон маҳсулотлари акциядорлик жамияти 31.12.2016 йил ҳолатига бухгалтерия жамлама баланси

1-шакл.

Актив
(минг сўмда)
Пассив
(минг сўмда)
Асосий воситалар қиймати
23 504 862
Устав капитали
685 907
Асосий воситалар эскириши
7 681 726
Қўшилган капитал
112 508
Асосий воситалар қолдиқ қиймати.
15 823 136
Захира капитали
2 558 877
Узоқ муддатли инвестиция
1 843 625
Тақсимланмаган фойда
99 035
Капитал қўйилмалар
40 914
1-бўлим бўйича жами
17 707 675
Мақсадли тушум ва фондлар
25 197 990
Ишлаб чиқариш захиралари
62 468 758
1-бўлим бўйича жами
28 654 317
Тугалланмаган ишлаб чиқариш
18 706
Узоқ муддатли банк кредитлари
10 846 499
Тайёр маҳсулот
1 674 581
Бошқа узоқ муддатли қарзлар
0
Товарлар
17 532
Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга қарздорлик
479 599
Шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари қарзи
21 807 708
Келгуси давр харажатлари
307 421
Солиқ ва мақсадли жамғармаларга тўлов бўйича қарзлар
12 383 451
Бошқа дебиторлик қарзлари
3 667 957
Қисқа муддатли банк кредитлари
3 579 900
Мақсадли жамғармаларга тўловлар бўйича қарзлар
717 507
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар
7 168 701
Бошқа кредиторлик қарзлар
4 691
Харидор ва буюртмачиларнинг қарзи
70 073
Қисқа муддатли қарзлар
19 477 030
Шўъба ва қарам жамиятларнинг қарзи
4 854 224
Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарз
205 745
Пул маблағлари
225 966
Таъсисчиларга бўлган қарзлар
25 147
2-бўлим бўйича жами
80 473 919
2-бўлим бўйича жами
69 527 277
Баланс активи бўйича жами
98 181 594
Баланс пассиви бўйича жами
98 181 594

Молиявий натижалар тўғрисида жамлама ҳисобот

2-шакл (минг сўм ҳисобида)

Кўрсаткичлар номи
Даромадлар
(фойда)
Харажатлар
(зарар)
Маҳсулот сотиш (иш, хизмат)дан тушган соф тушум
65 310 663

Сотилган маҳсулот (иш ва хизмат)ларнинг ишлаб чиқариш таннархи

58 805 995
Сотишдан тушган ялпи молиявий натижа
6 504 668

Давр харажатлари, жами:

5 731 342
Сотиш харажатлари

115 120
Маъмурий харажатлар

1 265 550
Бошқа операцион харажатлар

4 350 672
Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари
1 046 413

Асосий фаолиятнинг фойдаси (зарари)
1 819 739

Дивидендлар шаклидаги даромад
4 335

Валюта курси фарқидан даромадлар
127 580

Фоизлар шаклидаги харажатлар

764 121
Валюта курси фарқидан зарарлар

1 073 050
Умумхўжалик фаолиятининг фойдаси
114 483

Солиқ тўлашга қадар умумий молиявий натижа
114 483

Даромад (фойда) солиғи

77 496
Фойдадан бошқа солиқлар ва йиғимлар

6 858
Ҳисобот давридаги соф фойда (зарар)
30 129

“Учқўрғон дон маҳсулотлари” акциядорлик жамиятига 2016 йил молия-хўжалик фаолияти юзасидан ижобий фикр билдирилган аудиторлик

хулосаси

Буютмачининг манзили: Наманган вилояти, Учқўрғон тумани, Парда Турсун кўчаси, 1-уй.

Ҳисоб рақами: 20 210 000 300 209 682 001,.МФО: 00246, “Агробанк” АТБ Учқўрғон филиали, СТИР 200 062 812. ХХТУТ 19 211.

Аудиторлик ташкилоти: МЧЖ шаклидаги “Давр” аудиторлик ташкилоти.

Аудиторлик ташкилотининг бош директори - Мухитдинов Хуснитдин Толипович.

Ҳисоб рақами: 20 208 000 900 208 423 001, “Асака” ДАТ банки Наманган бўлими, МФО 00231. СТИР: 200 050 179, ХХТУТ: 84400, Тел.: (0369) 227 05 84.

ЎзР Адлия вазирлиги томонидан 1993 йил 5 ноябрда рўйхатдан ўтган, ЎзР Молия вазирлиги томонидан 2010 йил 29 ноябрда берилган “ЎзРнинг барча хўжалик юритувчи субъектларида аудиторлик текшируви ўтказиш бўйича аудиторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи АФ № 00005 рақамли лицензияга эга бўлган МЧЖ шаклидаги “Давр” аудиторлик ташкилоти аудитори Хошимханов Мухторхон Воққосханович. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2016 йил 29 октябрда берилган № 05438 рақамли малака сертификатига ва “Учқўрғон дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти билан МЧЖ шаклидаги “Давр” аудиторлик ташкилоти ўртасида 2017 йил 10 январда тузилган 1/05-шартномага мувофиқ, хўжалик юритувчи субъект - “Учқўрғон дон маҳсулотлари” АЖнинг бухгалтерияси томонидан тақдим этилган жамиятнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари ҳақидаги ҳужжатлар: айланма ҳисоботи (оборотка), асосий воситалар ва материал ҳисоботлар, дебитор-кредитор қарзлар ва иш ҳақи ҳисоботлари, ишонч қоғози китоби, бошланғич бухгалтерия ҳужжатлари ҳамда молиявий ҳисоботлари (1-шакл “Корхона баланси”, 2-шакл “Молиявий натижалар тўғриси»да ҳисоботлар) ҳамда солиқ ҳисоботларидан иборат 2016 йил 31 декабрь ҳолатига тузилган ҳисоботларнинг ишончлилиги ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувидан ўтказилди.

Хўжалик юритувчи субъект раҳбариятининг жавобгарлиги

Хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий ҳисоботнинг тайёрланиши ва ҳаққонийлиги ҳамда ички назорат тизими учун жавобгардир.

Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги

Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги ўтказилган аудиторлик текширувига асосан ушбу молиявий ҳисобот юзасидан фикр билдиришдан иборат. Мен “Учқўрғон дон маҳсулотлари” АЖнинг илова қилинган молиявий ҳисоботни аудиторлик текширувидан ўтказдим. Аудиторлик текшируви молиявий ҳисобот ва бошқа муҳимлилик жиҳатлари бўйича бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ва ҳаққонийлигини баҳолашдан иборат. Мен аудиторлик текширувини аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларига мувофиқ ўтказдим. Ушбу стандартлар молиявий ҳисобот жиддий бузиб кўрсатишларга эга эмаслигига етарли даражадаги ишончга эга бўлишини таъминловчи аудиторлик текширувини режалаштиришни ва ўтказишни тақозо этади.

Аудиторлик текшируви аудиторлик далилларни олишга йўналтирилган аудиторлик амалларини ўтказишни ўз ичига олади. Аудиторлик амалларини танлаш бизнинг мулоҳазамизнинг предмети ҳисобланади. Аудиторлик текшируви давомида олинган аудиторлик далиллари молиявий ҳисобот ишончлилиги тўғрисида фикр билдириш учун етарлича асослаб беради деб ҳисоблаймиз.

Ижобий фикр

Бизнинг фикримизча, хўжалик юритувчи субъект - “Учқўрғон дон маҳсулотлари” АЖнинг 2016 йил 31 декабрь ҳолатидаги молиявий ҳисоботи барча муҳимлилик жиҳатлари бўйича унинг молиявий ҳолатини ва молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини ҳаққоний акс эттиради ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ келади.

МЧЖ шаклидаги “Давр” аудиторлик

ташкилоти бош директори: Х.Мухитдинов.

Аудитор: М.Хошимханов.

25 апрель, 2017 йил.

So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech