Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Учкургондонмахсулотлари» акциядорликжамияти          «Уздонмахсулот» акциядорлик компанияситаркибигакиради.УзбекистонРеспубликаси Вазирлар Махкамасининг 2004 йил6 августдаги 376 сонликароригаасосан Хакулобод дон кабул килиш акциядорлик жамияти филиал сифатида «Учкургондонмахсулотлари» акциядорлик жамиятига кушилган.

Жамият манзили: инд-160900 Учкургон шахриП.Турсун кучаси 1 уй

Телефон факс: 46-2-36-76 ,хисоб раками 20210000300209682001

АТБ Агробанк Учкургон филиали МФО: 00246 , ИНН 200062812   ХТУТ 19211

Корхона хакида умумий маълумотлар

Учкургон дон махсулотлари комбинатининг курилиши 1981 йил март ойида бошланган ва комбинатнинг биринчи навбати элеватор цехи сигими 71,4 минг тонна дон саклаш кувватига эга 1986 йил 30 декабрда куриб битказилган.     Тегирмон цехи суткалик 500 тонна донни кайта ишлаш кувватига эга 1986 йил 31 майда Давлат комиссияси томонидан кабул килиб олинган.     Омухта ем цехи суткаликкуввати 250 тонна 1987 йил октябрь ойидадавлаткомиссияситомонидан кабул килинибишгатуширилган.     Учкургон дон махсулотлари комбинати 1995 йил 20 мартдаги Давлат мулкини бошкариш ва тадбиркорликни куллаб кувватлаш кумитасининг № 84 ПО сонли буйругига асосан акциядорлик жамиятига айлантирилган. Хозиргикундаги Низом жамгармаси 685907000сумёкиноминал қиймати 500 сўм бўлган 1371814 дона акциядан иборат     2008 йил 18 ноябрдаги Узбекистон Республикаси Президентининг «Иктисодиётни реал сектори корхоналарининг молиявий баркарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тугрисида» ги фармонига асосан Ишлаб-чикариш сохасини диверсификациялаш ва махсулотлар турини кенгайтириш максадида 2008-2019 йиллар давомида куйидаги ишлар амалга оширилди:     - 2008 йилда суткасига 200 тонна сара уруғлик дон тайёрлаш қувватига эга бўлган цех ишга туширилди.     -    2009 йилда омухта ем цехи модернизация қилинди.     - 2009 йилда Голландиядан олиб келинган наслли қорамоллардан 40 бош сотиб олиниб ёрдамчи хўжалик ташкил этилди ва 12 та янги иш ўрни яратилди.     - 2009 йилда «Уздонмахсулот» акциядорлик компаниясининг ташаббуси билан Германиянинг ВАХТЕЛЬ фирмасида ишлаб чикарилган суткасига 3 тонна нон махсулотлари ишлаб чикариш кувватига эга бўлган янги иссик нон цехи декабрь ойида ишга туширилди ва 19 та янги иш ўрни яратилди.     - 2009 йилда биолаборатория ташкил этилиб фермер хужаликларига биомахсулотлар трихограмма, олтинкўз, бракон етказиб бериш йулга куйилди ва 10 та янги иш ўрни яратилди.     - 2013 йилда Норин туманида Германиянинг ВАХТЕЛЬ фирмасида ишлаб чикарилган суткасига 3 тонна нон махсулотлари ишлаб чикариш кувватига эга бўлган янги иссик нон цехи ишга туширилди ва 20 та янги иш ўрни яратилди.         - 2013 йилда транспорт харажатларини кисқартириш мақсадида республикамизда ишлаб чиқарилаётган дон ташишга мўлжалланган МАН самосвалларидан 3 та сотиб олинди ва хозирда самарали фойдаланилмоқда. - 2014 йилда Украинада ишлаб чиқарилган суткасига 6 тонна 10 турдаги қисқа кесилган макарон махсулотлари ишлаб чикариш кувватига эга бўлган янги макарон махсулотлари ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди ва 24 та янги иш ўрни яратилди.     - 2015 йил октябрь-2016 йил март ойлари давомида тегирмон цехини маънан ва жисмонан эскирган ускуналари Туркия давлатини ALAPALA MAKINA фирмасининг суткасига 300 тонна донни қайта ишлаш кувватига эга бўлган замонавий энергия тежовчи технологик ускуналар жамланмаси билан қайта жихозланди. Янги тегирмон цехини ишга тушиши хисобига қуйидаги кўрсаткичлар ўзгарди: -Махсулот сифати кескин яхшиланди ва харидорлар талаби ортди; -Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси ортди; -Ишчилар сони 30 нафарга қисқарди; -Электр энергия сарфи 1 тонна махсулот учун 30 кВт соатга камайди; -Эхтиёт қисмлар сарфи деярли тўхтади; -Цех ишчиларининг мехнати енгиллашди.     -2017 йил июнь-июль ойларида уруғлик дон тайёрлаш цехининг маънан ва жисмонан эскирган ускуналари Германиянинг “PETKUS Technologie GmbH” корхонасида ишлаб чиқариладиган уруғлик дон тайёрлаш цехининг технологик ускуналари           билан кайта жихозланди.

Полипропилен қоп ишлаб чиқариш цехи

Жамиятни полипропилен коп ишлаб чиқариш цехи 2018 йил 1 июнда ишга туширилган, ишлаб чиқариш қуввати ойига 500000 дона йилига 6 млн дона 50 кг ли 105х55 см ўлчамли 70 граммли полипропилен қоп ишалб чикаради. Полипропилен коп цехига Тайван давлатининг FOR DAH INDUSTRY CO., LTD. корхонасида ишлаб чиқариладиган бир маротаба ишлатиладиган полипропилен қоп ишлаб чиқариш цехини технологик ускуналари ўрнатилган.Коп цехида 40 нафар ишчи ишлайди. Полипропилен қоплар ишлаб чиқариш технологиясига кўра 3 босқичда ишлаб чиқарилади. Полипропилен қоплар полипропилен хом-ашёсидан тайёрланади, полипропилен хом ашёси гранула кўринишида бўлади. Хом ашё бункерга солингач уни тўлдирувчи қўшимчалар билан аралаштирилади. Асосий тўлдирувчи сифатида карбонат кальций қўлланилади, бу тўлдирувчи қопларга сут рангидаги оқ ранг хосил қилиш билан бир қаторда пленка бикрлигини оширади.Гранулаларга қўшиладиган қўшимчаларнинг асосий вазифаси қоп ишлаб чиқарилувчи материалнинг хусусиятлари (.ранги, бикрлиги, мустахкамлиги)ни таъминлашдан иборат. Биринчи босқичда гранулалар FT-200/144 W русумли экструдер бункерига солинади, бункерда гранулалар 260 градусга қадар қиздирилади ва эриган масса экструдер головкасининг канали орқали сиқиб чиқарилади , натижада нафис пленка кўринишига келади. Хосил қилинган нафис полипропилен пленка FD-KT 2500 русумли совутиш ускунасида совутилади ва FDJ-500 русумли чўзиб-ўраш машинаси ёрдамида чўзиб лентасимон ип холига келтирилади. Ва чоксиз метал ғалтакларга ўралади. Иккинчи босқичда металл ғалтакка ўралган лентасимон иплар тўқув бўлимига келтирилади ва 8 комплект FD-6B/850 (S) русумли 6 мокили айлана тўқувчи дастгохларга ўрнатилади ва дастгохлар ёрдамида полипропилен қоп ишлаб чиқариш учун керак бўлган асосий материал полипропилен енг, қопнинг ўрнатилган кенглигида тайёрланади ва рулон шаклига келтирилади. Учинчи босқичда тайёр рулон холга келтирилган тўқима материал тикув бўлимида RS-3C русумли юқори тезликдаги автомат кесиш ва тикиш машинаси ёрдамида полипропилен енгдан ўрнатилган ўлчамда кесилади ва полипропилен қопларнинг шакли хосил бўлади ,хосил бўлган қопларни таг қисми тикилади. Тайёр бўлган полипропилен қопларга Е 403 русумли уч рангда доналаб печатловчи машина ёрдамида буюртмага асосан корхона брендлари туширилади. Тайёр қопларни сифат кўрсатқичлари: оғирлиги FD-FWA   300 L русумли электрон тарозида, қалинлиги FD-SL 7301 русумли қалинлик ўлчагичда ва мустахкамлиги FDJ-500 русумли чўзиш машиналари ёрдамида назорат қилиб борилади. Барча жараёндан ўтган полипропилен қоплар FD-30 русумли гидравлик пресс ёрдамида 100 донадан қилиб кипланади.



So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech